Линклар

Жаҳоннинг энг машҳур енгил атлетикачиси, ямайкалик Ҳусайн Болт Москвадаги енгил атлетика бўйича жаҳон чемпионатида навбатдаги ғалабасини русча "гопак" рақсини ижро этиш билан нишонлади. 2013 йилнинг ўтаётган ҳафтаси фотосуратчилар учун жуда қизиқарли кадрларга бой бўлди. Уларнинг айримларини сизларга ҳам илиндик.

БМТнинг болалар жамғармаси – ЮНИСЕФ ва қочқинлар идораси жума куни эълон қилган ҳисоботга кўра, уруш оқибатида яна 2 миллион суриялик ёшлар мамлакат ичида ўз жойларини ташлаб кетишга мажбур бўлган. Уларнинг 740 мингги 11 ёшгача бўлган болалардир.


23 август куни Ливаннинг Триполи шаҳрида бир неча дақиқа ичида бирин-кетин иккита портлаш содир бўлди. Ливан Соғлиқни сақлаш вазирлигига кўра, жума кунги портлашлар оқибатида камида 27 киши ҳалок бўлиб, 350дан ортиқ одам жароҳатланган. Портлашлардан бири суннийларнинг масжиди олдида рўй бергани айтилмоқда. Жума кунги портлашлар Ливандаги вазият қўшни Суриядаги уруш боис ёмонлашаётган пайтда амалга ошди.



Ливанда кейинги пайтларда шиаларга доир ҳудудларда бир нечта ҳужум амалга оширилди. Бу ҳужумлар шиаларга доир Ҳизбуллоҳ жанггари гуруҳи Сурияга ҳукумат тарафида урушгани жанггариларни юбора бошлаши ортидан авж олди.

Ўтаётган ҳафтада Хитойнинг Чжэцзян вилоятидаги Цянтан дарёси ўзанидан тошиб,сув тошқини юзага келди. Россиянинг Узоқ Шарқ минтақасида, Филлипинда ҳам сув тошқинлари юз берди.






Қуйидаги суратда Япониянинг Кюсю оролидаги Сакурадзима тоғидаги вулқоннинг навбатдаги отилиши оқибатида кўтарилган кул чангини кўриб турибсиз. Вулқон натижасида кул чанги 5000 метр юқорига кўтарилган. Жорий йилда Сакурадзима вулқони 500 марта мана шу тарзда “портлади”.



Белорусия, Россия, Қозоғистон ва Арманистон танкчилари Москвада “Танк биатлони” мусобақасида иштирок этди. Спортнинг ҳарбийлаштирилган бу янги тури артилеристик аниқлик ва тезликка асосланган.

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG