Линклар

Шошилинч хабар
18 апрел 2024, Тошкент вақти: 08:44

Эрон президенти Сурияда кимёвий қурол қўлланилганини тан олди


Эрон Президенти Ҳасан Руҳоний.
Эрон Президенти Ҳасан Руҳоний.
Эрон Президенти Ҳасан Руҳоний Сурияда амалга оширилган кимёвий қуроллар ҳужумида одамлар нобуд бўлгани ва заҳарланганини илк бор очиқ тан олди.

Шанба куни Эрондаги ахборот воситалари президент Руҳонийнинг: Теҳрон кимёвий қуроллар қўлланилганини “кескин қоралайди”, деган сўзларини иқтибоз сифатида келтирди.

Бироқ Эрон президенти кимёвий қуролни ким қўллаганини айтмади.

Эрон Ташқи ишлар вазирлиги агар Сурияда кимёвий қуроллар ишлатилгани тасдиқланса, бунинг учун исёнчилар масъул бўлишини айтган.

Эрон Сурия Президенти Башар Ал-Ассад бошчилигидаги ҳукуматининг асосий иттифоқчисидир.

Сурия мухолифати чоршанба куни пойтахт Дамашқ яқинида кимёвий қуроллардан фойдаланилгани оқибатида 500 дан 1300 нафаргача одам нобуд бўлганини иддао қилди.

Мухолифат ҳукумат кучларини кимёвий ҳужум уюштирганликда айблади.

Дамашқ ҳукумати эса бу айбловни инкор қилди.
XS
SM
MD
LG