Линклар

БМТ Хавфсизлик кенгаши Ливанда тинч аҳолидан камида 42 одам нобуд бўлган ҳужумни кескин қоралади.

Жума куни Ливаннинг аксар аҳолиси сунний мазҳабидаги мусулмонлар бўлган Триполи шаҳрида иккита автомобилга ўрнатилган бомба портлагани оқибатида юзлаб одам жароҳат олган.

БМТ эълон қилган баёнотда “барча ливанликлар миллий бирликни сақлаш”га чақирилган.

Ҳужжатда 23 август кунги ҳужум Ливандаги барқарорликка путур етказиш йўлидаги уриниш сифатида бахоланган.

БМТ Хавфсизлик кенгаши ўз баёнотида ливанликларни қўшни Сурияда давом этаётган можарога аралашмасликка даъват қилди.

Триполидаги ҳужум ўтган ҳафта Байрутнинг Ҳизбуллоҳ гуруҳи назоратида бўлган асосан шиалар яшайдиган мавзесида автомобилга ўрнатилган бомба портлаганидан кейин амалга оширилди.
XS
SM
MD
LG