Линклар

logo-print

Навоий ИЭС ни модернизациялашга Япония $ 354 миллион қарз беради


Япония Навоий иссиқлик электр станциясини (ИЭС) модернизация қилиш учун Ўзбекистонга 354 миллион доллар қарз беради.

Шу ҳақдаги келишув пайшанба куни Ўзбекистон ва Япония расмийлари томонидан имзоланди.

Япониянинг халқаро ҳамкорлик агентлиги (JICA) маълумотига кўра, Ўзбекистон аҳолисининг энергияга ортиб бораётган эҳтиёжини қондириш учун ҳукумат Навоий иссиқлиқ станцияда қуввати 450 МВт бўлган иккинчи буғгаз ускунасини қуришни режалаган.

Мазкур лойиҳани икки йил давомида амалга ошириш мўлжалланган.

Ўзбекистон ҳукумати иқтисодиётнинг турли соҳаларни ривожлантириш ва модернизация қилишни ўз ичига олган, қиймати 2 миллиард 430 миллион долларлик 47 та янги лойиҳани июл ойида маъқуллади.

“Ўзбекэнерго” давлат-акциядорлик компанияси 2017 йилгача Наманган вилоятида умумий қиймати бир миллиард доллар, қуввати 900 МВт бўлган иссиқлик электр станцияси қуришни режалаган.

Ширкат 2015 йилгача Самарқанд вилоятида қиймати 207 миллион доллар, қуввати 100 МВт бўлган гелиостанция қуришни мўлжаллаган.
XS
SM
MD
LG