Линклар

Шошилинч хабар
25 апрел 2024, Тошкент вақти: 10:36

Покистонлик толиблар бош вазир таклифини рад қилди


Покистонлик толиблар номи билан танилган Таҳрики Толибон матбуот котиби Шаҳидулла Шаҳид жанггари гуруҳ Исломобод ҳукумати билан музокара олиб бормаслигини билдирди.

Шаҳид шанба куни Озодликка Таҳрики Толибон Покистон Бош вазири Навоз Шарифнинг тинчлик музокаралари ўтказиш таклифини рад қилишини билдирди.

Шаҳид Бош вазир Навоз Шарифни агар толиблар сўзлашувга келмаса, куч қўллашга таҳдид қилганликда айблади.

Айни пайтда, Шаҳидулла Шаҳид толиблар қўмондони Исматулла Муавийни тинчлик музокаралари ўтказишни яна бир марта таклиф қилган бош вазирни “сиёсий етуклик намоён қилди” деб мақтагани учун танқид қилди.

Душанба куни Навоз Шариф терроризм Покистон давлатига таҳдид солаётганини айтган.
XS
SM
MD
LG