Линклар

Шошилинч хабар
25 апрел 2024, Тошкент вақти: 18:58

Карзай: Афғонистон АҚШ билан шартнома имзолашга шошилмаяпти


Афғонистон Президенти Ҳамид Карзай Кобул 2014 йилда хориж қўшинлари Афғонистондан олиб чиқилганидан кейин АҚШ ҳарбийларининг мамлакатда қолиши шартларини ишлаб чиқаётган Вашингтон билан ҳарбий шартнома имзолашга шошилмаётганини айтди.

Шанба куни Карзай агар ўзининг президентлик муддати тугагунича келишувга эришилмаса, “режани қабул қилиш ёки қабул қилмаслик тўғрисида кейинги президент қарор беради” деди.

Жорий йил июлида АҚШ Бирлашган қўшинлар бош штаби раҳбари, генерал Мартин Демпсей ҳужжат октябр ойи охиригача имзоланишига умид билдирган эди.

Генерал Демпсей агар бу муддат ичида шартнома имзоланмаса, АҚШнинг ҳамма қўшини Афғонистонни тарк этишга мажбур бўлиши ва 2014 йилдан кейин Афғонистон қўшинларини тайёргарликдан ўтказиш ва уларга ёрдам бериш учун ҳеч ким қолмаслиги ҳақида огоҳлантирган.

Толибон ҳаракати июн ойида Қатарда ўз идорасини очишини Вашингтон ва Покистон қўллаб-қувватлаганидан кейин Карзай 2014 йилдан кейин АҚШ қўшинларининг Афғонистонда қолиши борасида олиб борилаётган музокараларни тўхтатиб қўйган.
XS
SM
MD
LG