Линклар

logo-print

Афғонистонда полшалик аскар ҳалок бўлди


Афғонистондаги поляк аскарлари.

Афғонистондаги поляк аскарлари.

Афғонистонда йўл четига ўрнатилган бомба портлагани оқибатида Полша армиясининг бир аскари ҳалок бўлди, икки нафари яраланди.

Полша ҳарбийлари шанба куни эълон қилган баёнотга кўра, поляк аскари Ғазни вилоятида жанггариларга тегишли қурол-аслаҳа омборини йўқ қилиш амалиёти пайтида ўлган.

Портлаш оқибатида ҳарбий амалиётга жалб этилган Афғонистон армиясининг бир неча аскари ҳам яраланган.

Ҳалок бўлган поляк аскари 38 яшар Мирослав Луцки экани эълон қилинди.

Бу билан Афғонистонда ўлган поляк аскарлари сони 42 кишига етди.

Ҳозир Афғонистонда Полшанинг 1600 аскари НАТО етакчилигидаги халқаро кучлар сафида хизмат қилмоқда.
XS
SM
MD
LG