Линклар

Ўзбекистонликлар президентдан мамнунми?

  • Садриддин Ашур

Ислом Каримов Фарғона вилоятига сафари давомида мамнун фермерлар билан учрашмоқда.

Ислом Каримов Фарғона вилоятига сафари давомида мамнун фермерлар билан учрашмоқда.

Озодликнинг навбатдаги Баҳс майдонида Ўзбекистондаги "Ижтимоий фикр" жамоатчилик фикрини ўрганиш маркази ўтказган сўров бўйича мунозара юритилди. Бу сўровга кўра, респондентларнинг 99.1 фоизи президент Ислом Каримовни “барқарорлик ва мустақилликни мустаҳкамлаш, давлат олдида турган муаммоларни муваффақиятли ҳал этишнинг кафили”, деб ҳисоблаган. Ҳақиқатан ҳам шундайми? Баҳс майдонига президент сиёсатидан "мамнун"ларни ва "мамнун бўлмаган"ларни таклиф этдик.

Ўзбекистондаги "Ижтимоий фикр" жамоатчилик фикрини ўрганиш марказига кўра, йиллар ўтган сайин президент олиб бораётган ички ва ташқи сиёсатни қўллаб-қувватлайдиганлар сони кўпайиб боряпти.

Бундан олти йил аввал бундай фикрдаги фуқаролар 98,5 фоизни ташкил этган эди.

“Ижтимоий фикр” марказига кўра, Ўзбекистон мустақиллигининг 22 йиллиги арафасида ўтказилган сўровда қатнашганларнинг 90 фоизи “Ўзбекистон мустақиллик йилларида давлат ва жамият ҳаётининг барча соҳаларида ёрқин натижаларга эришди”, “Ўзбекистон дунё ҳамжамиятида ўзининг муносиб ўрнини топди”, дея фикр билдирган.

Сўралганларнинг 90 фоизидан кўпи мустақиллик йилларида одамларнинг яшаш шароитлари анча яхшиланганини айтган. Улар фикрича, “Ўзбекистон мустақиллик йилларида давлат ва жамият ҳаётининг барча соҳаларида ёрқин натижаларга эришган”.

Бироқ аксарият ўзбекистонликлар бу сўровлар натижалари ҳақиқий ҳаётга тўғри келмаслиги, жамиятда қашшоқлар кўпаяётгани, бойлар ва камбағаллар ўртасидаги фарқ тобора кенгайиб бораётгани ҳақида айтадилар.

Хўш, Ўзбекистон мустақиллик йилларида ҳақиқатан ҳам барча соҳаларда ёрқин натижаларга эришдими?

Ўзбекистонликлар президент Ислом Каримов олиб бораётган ички ва ташқи сиёсатдан ҳақиқатан ҳам мамнунми?

Ўзбекистонликлар чиндан ҳам президентни яхши кўриб, ҳурмат қиладими?


Баҳс майдонида ана шу саволлар атрофида қизғин мунозара олиб борган меҳнат муҳожирлари, наманганлик 27 ёшли Дониёр ва 35 ёшли сурхондарёлик Комронбеклар Ислом Каримов олиб бораётган ишлардан мамнун эканлигини айтган бўлсалар, уларнинг оппонентлари андижонлик Муҳиддин, фарғоналик Акмалжон ва Нодиржонлар президент олиб бораётган сиёсат мамлакатни хароб ва одамларни сарсон қилди, деган фикрни билдирдилар.

Баҳснинг тўлиқ шаклини қуйида тингланг:

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG