Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 13:21

Миср: Ҳусни Муборак устидан қайта суд бошланди


Миср собиқ президенти Ҳусни Муборак 2011 йилги халқ исёни пайтида одамлар ўлгани бўйича Қоҳира шаҳридаги маҳкамада қайта суд қилинмоқда.

85 яшар Муборак якшанба кунги судга ҳарбий госпиталдан вертолётда олиб келинди.

Уч кун олдин Муборак қамоқхонадан озод қилиниб уй қамоғига ўтказилган эди.

Айни пайтда, Мусулмон Биродарлиги ҳаракати раҳбари Муҳаммад Бадийнинг 25 августга белгиланган суди октябр ойи охирига қолдирилди.

Хабарларга кўра, Бадий ва ўринбосарлари хавфсизлик сабабларига кўра маҳкамага кела олмагани учун суд қолдирилган.

Улар июл ойи бошида президент Муҳаммад Мурсий ҳарбийлар томонидан ҳокимиятдан четлатилиши арафасида исломчиларга қарши намойишчилар нобуд бўлган зўравонликларни келтириб чиқарганликда айбланган.
XS
SM
MD
LG