Линклар

logo-print

Москвада Чехословакия босқинига қарши норозиликни хотирлаганлар ҳибсга олинди


Москвада полиция ходимлари Совет Иттифоқи қўшинлари демократик ислоҳотларни бостириш учун Чехославакпияга бостириб кирганига қарши 1968 йилда Қизил майдонда ўтказилган норозолик намойишининг 45 йиллиги муносабати билан акция уюштирган ўн нафар фаолни ҳибсга олди.

Озодлик мухбирига кўра, улар 1968 йилда норозилик намойишчилари кўтарган: “Бизнинг ва Сизнинг озодлигингиз учун!” деб ёзилган шиорни кўтариб чиққишган.

Ҳибсга олинганлар орасида "Солидарность" ҳаракати аъзолари Надежда Митюшкина ва Михаил Шнайдер ҳам бор.

1968 йилги норозилик намойиши қатнашчиси бўлган 77 яшар Наталя Горбаневская 25 август кунги акцияда иштирок этди аммо полиция кекса фаолни ҳибсга олмади.

Горбаневская норозилик намойишда қатнашгани учун 2 йил Совет Иттифоқининг психиатрик қамоқхонасида жазони ўтаган.

У душанба куни илк бор Москвада намойиш қилинадиган “Беш дақиқалик озодлик” номли филмнинг тақдимот маросимида қатнашади.
XS
SM
MD
LG