Линклар

Муҳаммад Солиҳнинг Истанбулдаги уйи ўққа тутилди


Муҳаммад Солиҳ рафиқаси Ойдин Солиҳ билан¸ Истанбул¸ 2008 йил.

Муҳаммад Солиҳ рафиқаси Ойдин Солиҳ билан¸ Истанбул¸ 2008 йил.

24 августга ўтар кечаси Ўзбекистон халқ ҳаракати раҳбари Муҳаммад Солиҳнинг Истанбулдаги уйи ўққа тутилди. Мухолифат етакчисининг Озодликка айтишича, ҳеч кимга зарар етмаган. Айни дамда Истанбул полицияси ҳодиса юзасидан суриштирув олиб бормоқда.


24 августга ўтар кечаси маҳаллий вақт билан тунги соат 01:42 да Ўзбекистон халқ ҳаракати раҳбари Муҳаммад Солиҳнинг Истанбулдаги уйи ўққа тутилди.

Бу ҳақда ЎХҲнинг Интернетдаги расмий сайтида хабар қилинди.

Хабар ортидан боғланган Озодлик мухбири билан суҳбатда Муҳаммад Солиҳнинг айтишича, уйи жойлашган кўчанинг нариги томонидаги буталар орасидан уйга қарата бир неча бор ўқ узилган.

Солиҳ уйини қўриқлаётган дарбон тунги соатларда ўқ узган номаълум шахсларнинг автомобилда бўлганини айтган. Шунингдек, бу шахсларнинг икки нафар бўлгани ҳам тахмин қилинмоқда.

Муҳаммад Солиҳга кўра, ҳодисада ҳеч кимга зарар етмаган. Ўқлар вилланинг кириш эшигига теккан ва дераза ойналарини синдирган.

Полиция ҳодиса бўйича текширув олиб бормоқда. Ҳужум ким томонидан уюштирилгани ҳозирча маълум эмас.

- Қўлимда ҳеч қандай далил йўқ. Шунинг учун буни ким қилди, қайси тарафдан, кимнинг ташаббуси билан қилганини тахмин қилолмайман. Тахмин қилсам, нотўғри бўлади. Аммо жума куни шанбага ўтар кечаси бўлди-да, яъни дам олиш кунлари арафасида содир этилганининг ўзидан махсус қилингани кўриниб турибди, - деди Муҳаммад Солиҳ Озодлик билан суҳбатда.

Қуйида ЎХҲ раҳбари Муҳаммад Солиҳ билан суҳбатни тўлиқ тинглашингиз мумкин.

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG