Линклар

Якшанба куни Сурияда Ҳама вилояти губернатори Анас Абдулраззоқ Наим ўлдирилди.

Сурия давлат телевидениесининг хабар қилишича, у Жарайма мавзеида бомба ўрнатилган машина портлаши натижасида ҳалок бўлган.

Унинг ўлими учун масъулиятни расмийлар исёнчилар зиммасига юклаганлар.

Наим губернаторлик лавозимига 2011 йилнинг июл ойида, яъни Сурияда президент Башар Ассад режимига қарши оммавий чиқишлар бошланганидан тўрт ой ўтгач, тайинланганди.
XS
SM
MD
LG