Линклар

Рус мухолифатчиси Алексей Навальний қўйиб юборилди


Алейсей Навальний Сокольникидаги учрашув чоғида.

Алейсей Навальний Сокольникидаги учрашув чоғида.

Якшанба оқшомида Сокольникидаги сайловчилар билан учрашувдан сўнг қўлга олинган Москва мэрлигига номзод, мухолифатчи Алексей Навальний қўйиб юборилди. Бу ҳақда Навальнийнинг ўзи Твиттердаги саҳифасида ёзди.

Мухолифатчига кўра, унга ҳеч ким уни ушламаганини айтганлар. Навальнийнинг сайлов штаби раҳбари Леонид Волков мухолифатчи номзодни Москва бўйлаб айлантириб юриб, кейин қўйиб юборганларини маълум қилди.

- У билан суҳбат ўтказмаганлар, узр ҳам сўрамаганлар, - деди Волков.

Москва шаҳар Ички ишлар бошқармаси матбуот хизмати Интерфаксга мэрликка номзодлардан бири оммавий тадбирлар ўтказишда қонунбузарликка йўл қўйгани туфайли суҳбат учун полицияга чақирилганини билдирган.

“Бу қонунбузарликлар бошқа фуқароларнинг ҳақ-ҳуқуқлари ва манфаатлари топталишига сабаб бўлди”, дея қайд этганлар полиция вакиллари.

Озодликнинг рус хизмати мухбирига кўра, Сокольникидаги учрашувда камида беш минг киши қатнашган. Ижтимоий тармоқлардаги хабарларда провокаторлар бир неча бор сайловолди тадбирини бузишга урингани айтилади.
XS
SM
MD
LG