Линклар

Москва Вашингтонни Сурияга ҳужум қилишнинг "оқибатларидан" огоҳлантирди


Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров якшанба куни АҚШ Давлат котиби Жон Керри билан телефон орқали суҳбатлашди.

Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров якшанба куни АҚШ Давлат котиби Жон Керри билан телефон орқали суҳбатлашди.

Россия Қўшма Штатларни Сурия Президенти Башар ал-Ассад режимига қарши ҳарбий ҳаракатларни бошлашнинг “жуда хавфли оқибатлари”дан огоҳлантирди.

Россия расмийларининг маълум қилишича, ташқи ишлар вазири Сергей Лавров якшанба куни АҚШ Давлат котиби Жон Керри билан телефон суҳбатида, Москва АҚШ расмийларининг Сурияда интервенцияга ҳозирлик кўрилаётганига ишора қилувчи баёнотларидан “чуқур ташвиш”да эканини билдирган.

Бу баёнотлар Ассад режими тарафидаги кучлар ўтган чоршанба куни юзлаб одамни ўлдиргани айтилган кимёвий ҳужум уюштирганига оид айбловлар ортидан янгради.

БМТнинг кимёвий қурол бўйича мутахассислари гуруҳининг душанба куни воқеа жойига бориши кутилмоқда. Якшанба куни Сурия ҳукумати бундай текширув ўтказилишига розилик берди.

Лекин Оқ уйнинг юқори даражали мулозими Дамашқнинг розилиги текширув натижалари “ишончли бўлиши учун жуда кеч” берилганини билдирди. Ассад ўз ҳукуматига билдирилган айбловларни “сиёсий” ва “куракда турмайдиган” дея атади.
XS
SM
MD
LG