Линклар

Афғонистон президенти Покистонга сафар қилмоқда


Ҳамид Карзай Покистонга қилажак сафари ижобий натижалар билан якунланишига “ишончи комил эмаслиги”ни баён қилди.

Ҳамид Карзай Покистонга қилажак сафари ижобий натижалар билан якунланишига “ишончи комил эмаслиги”ни баён қилди.

Афғонистон Президенти Ҳамид Карзай Покистон Бош вазири Навоз Шариф билан музокаралар учун Исломободга етиб келди.

Навоз Шариф июн ойида ҳукумат тепасига келиб, Афғонистон ишларига аралашмаслик сиёсатини эълон қилганидан бери бу президент Карзайнинг Покистонга қилаётган илк сафаридир.

Карзайнинг Покистон ҳукуматидан Толибон билан яхши алоқалари ва нуфузини ёрдамида жанггари ҳаракатни Кобул билан тинчлик музокараларини бошлашга кўндиришини илтимос қилиши кутилмоқда. Музокараларида шунингдек Покистон қамоғида қолаётган ва Кобул билан музокара қилиши мумкин бўлган Толибон қўмондонларини озод қилиш масаласининг ҳам кўтарилиши кутилмоқда.

Шанба куни Карзай Покистонга қилажак сафари ижобий натижалар билан якунланишига “ишончи комил эмаслиги”ни баён қилди.

Бундан аввал Карзай Покистон тинчлик жараёнига “холисона” ҳисса қўшиш мажбуриятини олмас экан, бу мамлакатга сафар қилмаяжагини айтиб, бош вазир Шарифнинг Исломободга ташриф буюриш таклифни рад қилган.
XS
SM
MD
LG