Линклар

Москва Киевнинг ЕИ билан тиғиз ҳамкорлик қилишидан мамнун эмас


Россия бош вазири Дмитрий Медведев ва Украина бош вазири Николай Азаров Москвадаги музокара чоғида, 2013 йилнинг 26 августи.

Россия бош вазири Дмитрий Медведев ва Украина бош вазири Николай Азаров Москвадаги музокара чоғида, 2013 йилнинг 26 августи.

Россия бош вазирининг биринчи ўринбосари Игор Шувалов Украина бир вақтнинг ўзида ҳам Европа Иттифоқида, ҳам Россия бошчилигидаги Божхона иттифоқида бўлолмаслигини айтди. Бу баёнотни Шувалов кеча Россия бош вазири Дмитрий Медведев ва Украина бош вазири Николай Азаров Москвада музокара ўтказганидан кейин берди.

Аввалроқ Медведев Азаровни, агар Киев Европа Иттифоқи билан эркин савдо ҳақида шартнома имзолагудек бўлса, бунинг “ҳуқуқий, ташкилий ва иқтисодий оқибатлари”ни муҳокама қилиб олишга чақирган.

Москва Киевнинг ЕИ билан шартнома имзолаш фикридан воз кечишини истаяпти ҳамда Россия, Беларус ва Қозоғистон иштирокидаги Божхона иттифоқига қўшилишга даъват этмоқда. Украина Европа Иттифоқи билан эркин савдо ва сиёсий келишув ҳақидаги узоқ кутилган шартномани ноябр ойида Вилнюс шаҳрида ўтказилажак саммит чоғида имзолашга умид қилаяпти.
XS
SM
MD
LG