Линклар

Керри: Вашингтон Суриядаги кимёвий ҳужумга оид янги далилларга эга


АҚШ давлат котиби Жон Керри.

АҚШ давлат котиби Жон Керри.

АҚШ президенти Барак Обама ўтган ҳафта Сурияда кимёвий қурол қўллаганлар ўз иши учун жавоб бериши керак, деб ҳисоблайди. Бу ҳақда АҚШ давлат котиби Жон Керри душанба куни Вашингтонда қилган чиқиши чоғида билдирди.

Керри АҚШ маъмурияти Сурияда кимёвий қурол қўлланилганига оид янги далилларга, видеоёзув ва гувоҳликларга эга эканини таъкидлади.

АҚШ давлат котибига кўра, Сурияда юрган БМТ инспекторлари ўша пайтдаёқ Дамашқ яқинидаги ҳужум жойини кўздан кечириб чиқа олмаганлари Сурия расмийларининг ниманидир яширишга уринганидан далолат беради.

Исёнчилар иддаосича, президент Ассад қўшинлари 21 август куни кимёвий қурол қўллаган Дамашқ яқинидаги жойга БМТ экспертлари Сурия ҳукуматидан рухсат олганларидан бир кун ўтгач, яъни душанба куни ташриф буюрганлар. Кузатувчилар мазкур ҳудудга кетаётган пайтда уларнинг машиналари снайперлар томонидан ўққа тутилгани хабар қилинди. Бу ҳужум чоғида ҳеч ким жабрлангани йўқ.

Душанба куни Суриядаги вазиятни Россия президенти Владимир Путин ва Британия бош вазири Дэвид Кэмерон телефон орқали муҳокама қилди.

Сурия президенти Башар Ассад ҳукумат кучлари томонидан кимёвий қурол қўлланилганига оид айбловларни бемаънилик, деб атаган.
XS
SM
MD
LG