Линклар

Amnesty International халқаро ҳуқуқни ҳимоя қилиш ташкилоти БМТнинг Косоводаги муваққат маъмурият ишлари бўйича миссиясини 1998-99 йилларда собиқ Югославиянинг бу ҳудудида бўлиб ўтган тўқнашув чоғида этник серблар дараксиз йўқолганига оид маълумотларни текширмагани учун танқид қилди.

Пайшанба куни БМТнинг Хавфсизлик кенгашида бошланажак Косово муаммолари муҳокамаси олдидан чиқарилган ҳисоботда Amnesty International дараксиз йўқолганлар оилаларидан тушган 150 чоғли шикоят ҳақида маълум қилади. Бу шикоятларда бедарак кетганларнинг оила аъзолари ўз яқинларининг йўқолиши ҳодисаси БМТнинг Косоводаги вакиллари томонидан текширилмаганини урғулаганлар.

Ҳисоботда гап асосан, тахмин қилинишича, Косово Озодлик армияси кучлари томонидан ўлдирилган этник серблар ҳақида боради, бироқ Amnesty International этник албанларнинг серб кучлари томонидан ўғирланишига оид ҳолатлар ҳам текширилмай қолиб кетганини қайд этади.

Ҳисоботда айтилишича, ҳозир умумий ҳисобда зиддият чоғида бедарак йўқолган 1700 дан зиёд кишининг тақдири номаълумлигича қолмоқда.
XS
SM
MD
LG