Линклар

logo-print

Ўзбекистон Ирландия ширкатининг “Jameson” вискисига эгалик ҳуқуқини тан олмади


Ўзбекистон Интеллектуал мулк агентлигининг аппеляция қўмитаси Ирландияга қарашли Irish Distillers Ltd. ширкатининг “Jameson” брэндига эгалик ҳуқуқи Ўзбекистон ҳудудида амал қилишини таъминлаб бериш тўғрисида киритган аризасини қондирмади.

Интеллектуал мулк агентлигига кўра, Ўзбекистоннинг Legion Trade Asia ширкати “Jameson” брэндини 2008 йилда мамлакат патент идораларида рўйхатга қўйдиргани маҳаллий ширкатнинг бу брэнд остида чиқараётган виски маҳсулоти Ўзбекистон ҳудудида бемалол сотилишига асос бўла олади.

Бунда Ўзбекистон Интеллектуал мулк агентлиги Ирландияда 1780 йилдан бери ишлаб чиқариладиган “Jameson” вискиси брэнди бу мамлакатда 1998 йилда рўйхатга қўйилганини инобатга олмади.

Интеллектуал мулк агентлиги аппеляция қўмитаси қарорига кўра, Ўзбекистон ҳудудида бундан кейин фақатгина маҳаллий ширкат ишлаб чиқарган “Jameson” вискисини сотиш мумкин бўлади.
XS
SM
MD
LG