Линклар

Британия қуролли кучлари Сурияда кимёвий ҳужум уюштирилгани ҳақидаги иддаоларга жавобан бу мамлакатга ҳарбий зарба бериш режаларини кўриб чиқмоқда.

Британия бош вазири маъмуриятининг маълум қилишича, Дэвид Кэмерон эҳтимолий ҳарбий интервенция масаласини муҳокама қилиш учун парламентни чақиртириш борасида қарор қабул қилиши кутилмоқда.

Сурия Ташқи ишлар вазири Валид Муаллим кимёвий ҳужум иддаоларини душанба куни текшира бошлаган БМТ терговчилари иши чоршанба кунгача тўхтатиб қўйилганини маълум қилди. Унинг айтишича, бунга исёнчилар БМТ мутахассисларининг хавфсизлигини кафолатлашни ўз зиммасига олмагани сабаб бўлган.

Душанба куни БМТ инспекторлари ўтган чоршанба куни рўй берган ҳужум жойидан намуналарни олди. Кеча воқеа жойига кетаётган БМТ инспекторлари номаълум снайпер томонидан ўққа тутилди.

АҚШ Давлат котиби Жон Керри иддаоли киёвий ҳужумларни “маънавий бузуқлик” дея атади. Душанба куни қилган чиқишида Керри юзлаб одамнинг ўлимига сабаб бўлган ҳужумларни амалга оширганлар жавобгарликка тортилиши керак, дея таъкидлади.

Қўшма Штатлар бунга оид қўшимча маълумотларни қўлга киритган ва яқин кунлар ичида уларни эълон қилади, деди АҚШ давлат котиби.

Россия Сурия Президенти Башар ал-Ассадга қарши ҳарбий ҳаракат бошлашнинг “ҳалокатли оқибатларидан” огоҳлантириб, АҚШни “мулоҳазали” бўлишга чақирди.

Москва шунингдек Вашингтон келаси чоршанба куни Сурия бўҳрони муҳокамасига бағишланган АҚШ-Россия учрашувини бекор қилганидан ҳам таассуф билдирди.
XS
SM
MD
LG