Линклар

logo-print

БМТ АҚШ махфий хизматлари ҳаракатига эътироз билдирди


БМТ расмийлари АҚШ Миллий хавфсизлик агентлиги ташкилотнинг Нью Йоркдаги қароргоҳида кузатув мосламаларини ўрнатганига оид хабарлар борасида АҚШ ҳукуматига мурожаат қилишларини билдирди.

БМТ матбуот вакили Фарҳан Ҳақ Германияда чиқадиган “Der Spiegel” журналида пайдо бўлган хабарга муносабат билдириб бу ҳақда маълум қилди. Немис журналидаги мақолада АҚШ махфий хизматлари 2012 йилда БМТ видео-конференция тизимини бузиб киргани айтилади.

“Der Spiegel” журнали якшанба куни эълон қилган мақола ҳозирда қочиб юрган америкалик собиқ разведка ходими Эдвард Сноуден сиздирган маълумотларга асосланган.

Бундан аввал “Der Spiegel” ва Британиянинг “Guardian” газетаси АҚШ Миллий хавфсизлик агентлиги Европа Иттифоқига доир Вашингтон ва Нью Йоркдаги идоралари ортидан кузатув олиб боргани ҳақидаги мақолаларни чоп этган.
XS
SM
MD
LG