Линклар

Исломободда Афғонистон ва Покистон раҳбарлари сўзлашувлари давом этди


Афғонистон Президенти Ҳамид Карзай ва Покистон Бош вазири Навоз Шариф.

Афғонистон Президенти Ҳамид Карзай ва Покистон Бош вазири Навоз Шариф.

Исломободда Афғонистон Президенти Ҳамид Карзай ва Покистон Бош вазири Навоз Шариф ўртасидаги музокаралар икки кундан бери давом этмоқда. Сўзлашувлар чоғида икки давлат раҳбари Толибон ҳаракати етакчиларини Афғонистон ҳукумати билан тинчлик музокараларига жалб қилиш масаласи муҳокама қилинмоқда.

Покистон Ташқи ишлар вазирлиги расмийларига кўра, президент Карзай Исломобод раҳбари билан сўзлашув чоғида Покистон қамоқхоналаридан Кобул ҳукумати билан тинчлик борасида музокара қилишга мойил бўлган Толибон етакчиларини озод қилиш масаласини ҳам кўтарган.

Карзай Покистон раҳбариятидан ўз нуфузи ва толиблар билан алоқаларини ишга солиб, жанггари ҳаракат вакилларини тинчлик музокараларини бошлашга кўндиришни сўрамоқда. Толибон ҳаракати шу пайтгача Карзай ҳукумати билан музокара қилишдан бош тортиб келади.

Покистон аввал ҳам Кобул илтимосига кўра 26 нафар толибни қамоқдан озод қилган.

Карзай душанба куни Покистонга бир кунлик ташриф билан келган эди. Лекин бош вазир Шариф унга сешанба куни ҳам Исломбодда қолиб, музокараларни давом эттиришни таклиф қилди.
XS
SM
MD
LG