Линклар

logo-print

Қирғизистоннинг собиқ Омбудсмени ўзбекистонликлар Ўшда таланганни иддао қилди


Турсунбек Акун.

Турсунбек Акун.

Бошқа мамлакатлардан Ўш аэропорти ёки чегара бекатлари орқали ватанларига қайтаётган ўзбекистонликлар қирғиз куч ишлатар тузилмалари томонидан калтакланмоқда ва таланмоқда. Бу ҳақда Қирғизистоннинг собиқ Омбудсмени Турсунбек Акун журналистлар билан учрашуви чоғида баёнот берди.

Ҳуқуқ ҳимоячисининг айтишича, мазкур маълумотни “Ўш милицияси расмийлари ҳам тасдиқлаган, бироқ жабрланган ўзбекистонликлар ҳеч кимга шикоят қилмагани учун бу мавзу ёпиқлигича қолмоқда”.

Турсунбек Акун бир неча кун аввал Ўш ва Андижон чегарасидаги “Дўстлик” чегара бекатига бориб, икки давлат чегарасидан ўта олмай сарсон бўлиб юрган аҳоли билан учрашган эди.

Ўзбекистон томони ўзбек-қирғиз чегарасидаги асосий бекат бўлган “Дўстлик” пунктини 9 августда бир томонлама ёпиб қўйган.
XS
SM
MD
LG