Линклар

АҚШ пойтахти Вашингтон 2024 йилда ўтадиган ёзги Олимпиада ўйинлари ва Паралимпия ўйинларига мезбонлик қилмоқчи.

Маҳаллий ташкилий қўмита раҳбари Роберт Суинининг айтишича, Вашингтон шаҳри номзоди АҚШ Олимпия қўмитасига таклиф қилинади.

АҚШнинг ўнга яқин шаҳарлари, жумладан, Лос-Анжелес, Сан-Франциско, Филадельфия, Бостон ва Даллас ҳам Олимпия ўйинларига мезбонлик қилиш иштиёқини билдирган.

Сўнгги марта АҚШда ёзги Олимпия ўйинлари 1996 йилда Атлантада, қишқи ўйинлар эса 2002 йилда Солт-Лейк-Ситида ўтказилган эди.
XS
SM
MD
LG