Линклар

Қозоғистонлик футболчилар ҳайвонларни ҳимоя қилувчи РЕТА халқаро ташкилоти норозилигидан сўнг Шотландиянинг Глазго шаҳрида қўй сўйиб қурбонлик қилмайдиган бўлди.

Қарағанда шаҳрининг “Шахтёр” футбол жамоаси чоршанба куни минтақа футбол жамоалари орасида биринчи марта Европа футбол турнирининг Чемпионлар лигасида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритиш учун Глазгонинг “Селтик” жамоаси билан майдонга тушади.

Ўтган ҳафта “Шахтёр” “Селтик” билан Остонада майдонга тушган ва 2:0 ҳисобида ғолиб бўлган эди. Мазкур матч арафасида “Шахтер” клуби ишқибозлари қўй сўйиб, қурбонлик қилган. Бу воқеа ортидан ҳайвонлар ҳуқуқини ҳимоя қилувчи РЕТА ташкилоти УЕФАга норозилик мактуби жўнатган эди.

“Шахтёр” ва “Селтик” жамоалари ўртасидаги ўйин Остона вақти билан 29 августга ўтар кечаси Европадаги 50 та энг яхши стадионлардан бири бўлган Celtic Parkда бўлиб ўтади.
XS
SM
MD
LG