Линклар

Мартин Кинг "Менинг орзуим бор" нутқини сўзлаганига 50 йил тўлди


АҚШ президенти Жонсон Мартин Лютер Кинг билан қўл олишиб кўришмоқда. Вашингтон, 2 июль, 1964 йил.

АҚШ президенти Жонсон Мартин Лютер Кинг билан қўл олишиб кўришмоқда. Вашингтон, 2 июль, 1964 йил.

28 август куни инсон ҳуқуқлари учун буюк курашчи, АҚШ миллий қаҳрамони Мартин Лютер Кинг “Менинг орзуим бор” деб номланган нутқини ирод этганига 50 йил тўлди.

Мартин Лютер Кинг жаҳон тарихида эрксеварлик, демократия ва тенглик рамзига айланган мазкур нутқини 1963 йилнинг 28 августида Вашингтондаги Авраам Линкольн мемориалига йиғилган 300 минг киши олдида сўзлаган эди.

АҚШда қора танлиларнинг оқ танлилар билан тенг ҳуқуққа эга бўлиши учун курашган Мартин Лютер Кингнинг бу нутқи миллионлаб одамларнинг онгини ўзгартирган ва жаҳон тарихида ижтимоий, иқтисодий, ирқий, диний камситишларнинг йўқ қилиниши учун омил бўлган эди.

1964 йилда Мартин Лютер Кингга Нобел Тинчлик мукофоти топширилган.1983 йилдан бери январ ойининг ҳар учинчи душанбаси АҚШда Мартин Лютер Кинг куни миллий байрам сифатида нишонланади.

Мартин Лютер Кинг 1968 йилда суиқасд қурбони бўлган.
XS
SM
MD
LG