Линклар

logo-print

Халқаро қутқариш қўмитаси Афғонистондаги фаолиятини вақтинча тўхтатди


Қароргоҳи АҚШда жойлашган Халқаро қутқариш қўмитаси Афғонистондаги фаолиятини вақтинча тўхтатди. Бунга гумманитар ёрдам дастурларини амалга ошириш билан шуғулланадиган ташкилотнинг беш ходими ўлдирилиши сабаб бўлди.

Афғонистон ғарбидаги Ҳирот вилоятининг Гулран туманида толиблар Халқаро қутқариш қўмитасининг беш ходими ва уларга ҳамроҳлик қилган бир нафар Афғонистон расмийсини якшанба куни гаровга олиб, душанба куни уларни қатл қилди.

Афғонистон Президенти Ҳамид Карзай ва Афғонистондаги БМТ идораси Халқаро қутқариш қўмитаси вакиллари ўлдирилишини кескин қоралади.

Карзай эълон қилган баёнотида “бу қотиллик Толибон ва уларнинг хориждаги хўжайинлари Афғонистон бир умрга тобе ва камбағал давлат бўлиб қолишини хоҳлашларини кўрсатади” дейилган.

Айни пайтда, Афғонистон шарқида жойлашган Пактия вилоятида сешанба куни йўл четида олти кишининг жасади топилди.

Франс Пресс ахборот агентлиги улар ўғирлаб кетилган юк машинаси ҳайдовчилари эканини хабар қилди.
XS
SM
MD
LG