Линклар

Қора ўлатга қарамай Ўзбекистон ва Тожикистон Қирғизистон билан чегарани ёпмади


Қирғизистонда ўта хавфли қора ўлат касаллиги аниқланганига қарамай Ўзбекистон ва Тожикистон Қирғизистон билан чегарани ёпмади.

Бу ҳақда Бишкекдаги Ўзбекистон ва Тожикистон элчихоналарига таяниб, K-News агентлиги хабар қилди.

Ўзбекистон элчихонаси 1 сентябрга қадар Қирғизистон фуқароларининг қуруқлик йўли орқали Ўзбекистон ҳудудига ўтиши тақиқлангани бироқ самолётда учиб бориш ман қилинмаганини билдирган.

Айни пайтда, Ўзбекистон фуқароларининг чегара постлари орқали Қирғизистонга ўтишига тақиқ жорий қилинмаган.

Тожикистон элчихонаси ҳам K-News агентлигига Қирғизистон билан чегара ёпилмаганини билдирган.

22 август куни Қирғизистоннинг Ақ-Суу туман касалхонасида Ичке-Жергез қишлоғида яшаган 15 ёшли Темирбек Исакунов вафот этган эди. 25 август куни у қора ўлат касаллигидан вафот этгани аниқланди.

Қора ўлат касалидан ўлган одамнинг жасади оловда куйдирилади ва кули бетонланган ҳолда дафн этилади.
XS
SM
MD
LG