Линклар

Ироқ полицияси ва тиббиёт ходимлари Бағдодда амалга оширилган ҳужумларда камида 59 киши нобуд бўлгани ва юздан зиёд одам жароҳат олганини билдирди.

Франс Пресс ахборот агентлиги чоршанба куни Ироқ пойтахтида камида 11 та портлаш содир этилганини хабар қилди.

Ҳужумлар Бағдоднинг Козимия, Садр шаҳарчаси, Шула, Жамила ва Маҳдудия мавзеларида амалга оширилган.

Энг кучли портлаш шиалар учун муқаддас масжид жойлашган Бағдод шимолидаги Козимия мавзесида бўлган.

Сўнгги ойлар давомида Ироқда озчиликни ташкил этган суннийлар ва кўпчиликни ташкил қилган шиалар ўртасидаги мазҳаблараро зўравонликлар оқибатида 3000 дан ортиқ одам нобуд бўлди.
XS
SM
MD
LG