Линклар

Ўзбекистон фуқаролари ноқонуний тарзда ҳажга кетаётгани иддао қилинди


Бақит Нуриддинов.

Бақит Нуриддинов.

Қирғизистон муфтияти сохта паспортга эга бўлган Ўзбекистон фуқароларини ҳажга жўнатмоқда.

Қирғизистон ва Марказий Осиё мусулмонлари конгресси раиси Бақит Нуриддинов Бишкекда ўтган матбуот анжуманида мана шундай айблов билан чиқди. У муфтий Раҳматулло ҳожи Эгембердиевни коррупцияда айблади.

Бақит Нуриддинов жорий йилда Бишкек шаҳрига берилган квота ҳисобидан қирғиз паспортини ноқонуний тарзда сотиб олган Ўзбекистоннинг қирқ нафар фуқароси Қирғизистон номидан ҳажга жўнатилаётганини айтди.

Унга кўра, Қирғизистон муфтияти 2011 йилда Тожикистоннинг 40, Ўзбекистоннинг 23 ва Хитойнинг 3 нафар фуқаросини ноқонуний тарзда ҳажга жўнатган.
XS
SM
MD
LG