Линклар

Ингуш Хавфсизлик кенгаши котиби қотиллари ким экани айтилди


Ахмад Котиев.

Ахмад Котиев.

Россия Тергов қўмитаси Ингушетия Хавфсизлик кенгаши котиби Ахмет Котиев республиканинг Малгобек туманида фаолият юритаётган Артур Гетагажев жангари гуруҳи томонидан ўлдирилганини билдирди.

Тергов қўмитасига кўра, қотиллик жойида 111 та гильза топилган. Гильзалар текширилганда, улар бундан аввал ҳам Россия куч ишлатар тузилмалари ходимларига қилинган суиқасдларда ишлатилган қуролларга тегишли экани аниқланган.

Ингушетия Хавфсизлик кенгаши котиби Ахмет Котиев 27 август куни Малгобек-Назран автойўлида ўлдириб кетилган эди.
XS
SM
MD
LG