Линклар

Путинни аёллар ич кийимида тасвирлаган рассом Россиядан қочди


Константин Алтуниннинг Петербургдаги кўргазмасига қўйилган суратлардан бири.

Константин Алтуниннинг Петербургдаги кўргазмасига қўйилган суратлардан бири.

Санкт-Петербургдаги музейлардан бирида маҳаллий полиция Россия президенти Владимир Путин ва Бош вазир Дмитрий Медведевнинг аёллар ич кийимида тасвирланган суратини мусодара қилди.

Шунингдек, кўргазмадан рус православ черкови раҳбарининг татуировкаланган яланғоч бадани акс эттирилган сурат ҳам олиб ташланди.

Сўнгги маълумотларга қараганда, суратлар муаллифи бўлган рассом Константин Алтунин полиция ўзига нисбатан экстремизм моддаси билан жиноят иши очишини эшитгач Россияни тарк этган ва Франциядан сиёсий бошпана сўрамоқчи.

Мазкур кўргазма 15 августда очилган эди. Полиция рейдидан сўнг кўргазма ёпиқ қолмоқда.
XS
SM
MD
LG