Линклар

logo-print

Обама Сурия ҳукумати кимёвий қурол қўллаган деган хулосага келинганини айтди


АҚШ президенти Барак Обма чоршанба куни Қўшма штатлар Сурия ҳукумати ўтган ҳафтада тинч аҳолига нисбатан кимёвий қурол қўллаган деган хулосага келганини айтди.

АҚШ телеканалларидан бирида чиқиш қилган Обама 21 август куни Дамашқ яқинида содир этилган кимёвий ҳужум оқибатида ҳалок бўлган юзлаб тинч аҳоли учун Сурия ҳукуматига ҳарбий таъсир кўрсатиш масаласида бир қарорга келмаганини айтди.Айни пайтда Обама, кимёвий қрол қўллаганлар жазоланмасдан қолмаслиги кераклигини урғулади.

Чоршанба куни БМТ Хавфсизлик кенгаши Сурия масаласида бир қарорга кела олгани йўқ. Мазкур йиғилишда Британия “кимёвий қурол қўллаган президент Башар Асад режимини танқид қилган ва фуқароларни ҳимоя қилиш мақсадида тегишли чоралар кўришга рухсат беришни” таклиф қилган эди.
XS
SM
MD
LG