Линклар

БМТ инспекторлари Сурияни шанба кунгача тарк этишади


АҚШ ўтган ҳафта амалга оширилган ҳужум ортида Сурия ҳукумати тургани ҳақида хулоса қилган.

АҚШ ўтган ҳафта амалга оширилган ҳужум ортида Сурия ҳукумати тургани ҳақида хулоса қилган.

БМТ Бош котиби Бан Ки Мун Сурияда кимёвий ҳужумга оид иддаоларни текшираётган мутахассислар гуруҳи мамлакатни тарк этгач, ўз хулосалари ҳақида унга ҳисобот беришларини маълум қилди.

Пайшанба куни қилган чиқишида Бан БМТ инспекторлари Сурияни шанба кунигача тарк этишларини билдирди.

Айни пайтда Россиянинг юқори даражали мулозими Сурияда ҳарбий интервенция бошлаш БМТ Низомини “шубҳа остига олиш” билан баробар бўлади, дея таъкидлади.

Россия ташқи ишлар вазирлигига кўра, бу фикрни ташқи ишлар вазири ўринбосари Геннадий Гатилов чоршанба куни Ҳаагада БМТ Бош котиби Бан Ки Мун билан учрашув пайтида билдирган.

Расмий Москва БМТ инспекторлари Дамашқ яқинида кимёвий ҳужум уюштирлганига оид иддаолар хусусида текширувни якунламасидан Сурияга қарши ҳарбий ҳужум бошлаш масаласини муҳокама қилиш шошма-шошарликдир, демоқда.

АҚШ Президенти Барак Обама Вашингтон ўтган ҳафта юзлаб одамнинг ёстиғини қуритган ҳужум ортида Сурия ҳукумати тургани ҳақида хулоса қилганини баён қилди. Шу билан бирга Обама Сурияга нисбатан ҳарбий ҳаракат бошлаш борасида қарор берилмаганини қўшимча қилди.

Бугун Британия парламентининг Сурияга қарши ҳарбий операция бошлаш масаласини муҳокама қилиши кутилмовда. Бош вазир Дэвид Кэмерон чоршанба кунги чиқишида БМТ инспекторлари ўз ишларини якунламагунига қадар Британия Сурияга қарши ҳужум бошламаслигини баён қилди.

Чоршанба куни Британия ҳукумати Сурияда “тинч аҳолини ҳимоя қилиш чораларини кўриш” борасидаги резолюцияни БМТ Хавфсизлик кенгашига тақдим қилди, лекин бу борада бир қарорга келинмади.
XS
SM
MD
LG