Линклар

Путин сув олган минтақаларга борди


Россияда сўнгги 120 йил ичида рўй берган энг йирик сув тошқини, деб айтилаётган офат бир ой давом этиши кутилмоқда.

Россияда сўнгги 120 йил ичида рўй берган энг йирик сув тошқини, деб айтилаётган офат бир ой давом этиши кутилмоқда.

Россия Президенти Владимир Путин Узоқ Шарқнинг сув олган ҳудудларини бориб кўрди.

Пайшанба куни Амур вилоятига қилган сафари чоғида Путин маҳаллий фермерлар ва минтақа раҳбарлари билан учрашди. У мисли кўрилмаган сув тошқинидан кўрилган зарар учун товон пули тўланишини ваъда қилди. Амур вилоятида сув қайтаётгани айтилмоқда.

Амур вилоятидан кейин Путин сув сатҳи ошишда давом этаётган Хабаровск шаҳрига борди. Бу минтақада сув сатҳи якшанба кунга бориб 780 сантиметрга кўтарилиши башорат қилинмоқда.

Амур, Хабаровск, Ёқутистон ва Яҳудий автоном вилоятларида ўнлаб кон, ферма ва аҳоли пунктлари сув тошқинидан зарар кўрган. Бу минтақаларда бир неча кун тўхтама ёққан қаттиқ ёмғир мисли кўрилмаган сув тошқинига сабаб бўлди. Россияда сўнгги 120 йил ичида рўй берган энг йирик сув тошқини, деб айтилаётган офат бир ой давом этиши кутилмоқда.
XS
SM
MD
LG