Линклар

logo-print

Москвада Россия ва Покистон расмийлари музокара қилмоқда


Пайшанба куни Москвада Россия ва Покистон расмийлари икки кунлик “стратегик мулоқот”ни якунламоқда.

Покистон матбуотининг маълум қилишича, иқтисодий, сиёсий ва мудофаа соҳасидаги ҳамкорлик масалаларини ўз ичига олувчи кенг қамровли музокараларда Покистон делагациясига ташқи ишлар вазири Жалил Аббос Жилоний бошчилик қилмоқда.

Таҳлилчилар Москва музокаралари, йиллар давомида музлаб қолган муносабатларда илиқлашув бошланиши бўлади, дея фикр билдирмоқда.

Россия Покистоннинг Шанхай Ҳамкорлик ташкилотига тўлақонли аъзо этиб қабул қилиш ғоясини ёқлаб келади. Покистон Москва қўллови билан бу ташкилотга кузатувчи мақомини олишга муваффақ бўлган.

Исломобод ўз навбатида Россиянинг Исломий Ҳамкорлик ташкилотида кузатувчи мақомини олишига ҳисса қўшган.
XS
SM
MD
LG