Линклар

ЮНЕСКО: Суриядаги тарихий обидалар вайрон бўлмоқда


Алеппо шаҳридаги Умаййад масжиди

Алеппо шаҳридаги Умаййад масжиди

БМТнинг Таълим, фан ва маданият масалалари бўйича ташкилоти – ЮНЕСКО Сурияда учинчи йил давом этаётган фуқаровий урушда мамлакатдаги кўплаб маданий ёдгорликлар вайрон қилинаётгани ҳақида бонг урди.

Ташкилотга кўра, ҳарбий амалиётлар Суриянинг бой маданий меросига катта зарар етказмоқда. Хусусан, ташкилотнинг билдиришича, Алеппо шаҳридаги Умаййад масжиди, 13 асрдаги салиб юришларига алоқадор Крак де Шевалие қасри катта талафотлар кўрган.

ЮНЕСКО маълумотига кўра, қуролланган жиноятчи гуруҳлар вазиятдан фойдаланиб мамлакатдаги археологик обидаларни талон-тарож қилмоқда ва ўғирланган тарихий артефактларни қора бозорда пулламоқда.

Ташкилот етакчиси Ирина Бокова Суриядаги тарихий обидаларни “Ислом динидаги энг қимматбаҳо маданий мерсонлардан бири экани”ни таъкидлади ва мамлакат ҳукумати ва исёнчиларни уларга зарар етказилишининг олдини олишга чақирди.
XS
SM
MD
LG