Линклар

logo-print
Футзал бўйича клублар ўртасидаги Осиё чемпионатида қатнашаётган Тошкентнинг “Ардус” клуби гуруҳ босқичидаги 3-тур учрашувида Эроннинг “Санои Гити Пасанд” клубига 1:2 ҳисобида мағлуб бўлди.

1 ва 2-тур ўйинларида ҳам мағлубиятга учраган “Ардус” жамоаси “B” гуруҳида энг қуйи ўринни эгаллаб, Японияда ўтаётган мусобақани тарк этди.

Гуруҳда мос равишда биринчи ва иккинчи ўринни эгаллаган Тайланднинг “Чонбури Блувейв” ва Эроннинг “Санои Гити Пасанд” клублари ярим финалга йўлланма олди.

Тошкентнинг “Ардус” жамоаси футзал бўйича Ўзбекистон чемпиони ҳисобланади.
XS
SM
MD
LG