Линклар

Наманган ва Тошкентда савдо мажмуаларига ўт кетди


Наманган Ёнғин хавфсизлиги бошқармасига кўра, мажмуада ёнғин чиққан пайтда бино ичида одам бўлмаган.

Наманган Ёнғин хавфсизлиги бошқармасига кўра, мажмуада ёнғин чиққан пайтда бино ичида одам бўлмаган.

Наманган марказидаги тўй ва маросимлар ўтказиладиган “Туркистон” мажмуасига ўт кетди. Бу ҳақда WhatsApp орқали хабар юборган Озодлик муштарийсига кўра, ёнғин 29 август куни кечки пайта соат 17:30лар атрофида чиққан.

Наманган шаҳрида тўй, тантана ва бошқа маросимларнинг кўпчилиги бўлиб ўтадиган мажмуада чиққан ёнғинга электр қисқа туташуви сабаб бўлган.

Наманган вилояти Ёнғин хавфсизлиги бошқармасининг ўзини таништирмаган ходими Озодликка шаҳарнинг Дўстлик шох кўчасида жойлашган мажмуада ёнғин чиққан пайтда бино ичида одам бўлмаганини маълум қилди.

Бинонинг фақатгина том қисмига ўт кетган ва мажмуага катта зарар етмаганини қўшимча қилди ўт ўчирувчи.

Айни пайтда Тошкентда ҳам Қатортол савдо мажмуасида ёнғин чиққани айтилмоқда. Подробно.уз нашрининг хабар қилишича, ўтган кечаси соат 3лар атрофида чиққан ёнғин оқибатида савдо мажмуасининг биринчи ва иккинчи қаватидаги бир нечта дўконга зарар етган.
XS
SM
MD
LG