Линклар

Путин Узоқ Шарқда табиий офатдан зарар кўрган ҳудудларни айланмоқда


Россия Президенти Владимир Путин.

Россия Президенти Владимир Путин.

Россия Президенти Владимир Путин Узоқ Шарқ минтақасининг катта сув тошқинидан зарар кўрган ҳудудларига сафар қилишда давом этмоқда.

У жума куни Хабаровск шаҳридан вертолётда Яҳудий автоном вилояти маркази Биробижан шаҳрига етиб борди.

Россияда сўнгги 120 йил ичида рўй берган энг катта сув тошқини, деб кўрилаётган табиий офат ниатижасида Яҳудий автоном вилоят ҳамда Амур, Хабаровск ва Ёқутистон вилоятларида минглаб одам ўз жойларидан эвакуация қилинди.

Мисли кўрилмаган сув тошқинидан 100 мингдан ортиқ одам азият чекиб, 9500 мингга яқин уйга зарар етказилгани айтилмоқда.

Жума куни Амур дарёси устида жойлашган Хабаровск шаҳрида сув сатҳи рекорд даражадаги 773 сантиметрга кўтарилди. 4 сентябрга қадар сув сатҳи 780 сантиметрга кўтарилиши прогноз қилмоқда. Расмийлар сув тошқини бир ой давом этиши мумкинлигини айтмоқда.
XS
SM
MD
LG