Линклар

Суриядаги вазият Исроилда аксилракета мудофаа тизимларини жанговар ҳолатга келтирди


Исроилнинг ҳужумни қайтаришга тайёргарлиги ғарбнинг Сурияга ҳарбий зарба бериш эҳтимоли ошаётгани билан боғлиқ.

Исроилнинг ҳужумни қайтаришга тайёргарлиги ғарбнинг Сурияга ҳарбий зарба бериш эҳтимоли ошаётгани билан боғлиқ.

Исроил Бош вазири Бенямин Нетаняьяҳу қўшни Суриядаги қуролли можаро билан боғлиқ эҳтимолий ҳужумдан ҳимояланиш мақсадида “Темир қубба” аксил ракета мудофаа тизими жанговар ҳолатга келтирилганини маълум қилди.

Нетаньяҳу Исроил Суриядаги фуқаролар урушига аралашмаётган бўлса-да, яҳудий давлатига ҳужум қилинадиган тақдирда, куч билан жавоб қайтаришга тайёрдир, дея таъкидлади.

Исроил ҳукумати заҳирадаги аскарларни чекланган миқдорда сафарбар қилиш тўғрисида буйруқ ҳам берган. Айни пайтда, бутун мамлакат бўйлаб оддий исроилликлар противогаз қидириб, дўконлар олдида катта навбатлар пайдо бўлгани кузатилмоқда.

Хабарларга кўра, авж олиб бораётган можаро вазиятида АҚШнинг иттифоқчиси ҳисобланган Исроил Сурия кучлари ёҳуди Сурия режими иттифоқчиси бўлган Ҳизбуллоҳ гуруҳи тарафидан ҳужумга учраши мумкин.

Исроилнинг ҳужумни қайтаришга тайёргарлик бошлаши ғарб давлатларининг Сурияга ҳарбий зарба бериш эҳтимоли ошаётгани билан боғлиқ.
XS
SM
MD
LG