Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 13:53

Ўзбекистонда рангли инқилоб эҳтимоли туғилдими?


Ҳозирча рангли инқилоб чақириқлари мамлакат ташқарисида янграмоқда
Ҳозирча рангли инқилоб чақириқлари мамлакат ташқарисида янграмоқда
Жорий ҳафта давомида Ўзбекистонда яқин келажакда рангли инқилоб бошланишига оид Интернетда пайдо бўлган икки иддао "Қурултой"нинг янги гурунги мавзусига айланди.

Америка Қўшма Штатларида истиқомат қилаётган “Бирдамлик” ҳаракати раҳбари Баҳодир Чориев Youtube портали орқали Ўзбекистонда “рангли инқилоб” бошлангани тўғрисидаги баёнот эълон қилди.

“Барча диққат Оқсаройга, диктатор Каримовни тахтдан олишга қаратилади. Ишонаманки, бу вақтга келиб диктатор Каримов мамлакатни ташлаб қочиб чиқиб кетади, ёки тезда халқ томонидан қўлга олинади”, дейди Чориев Youtube порталида жойлаштирган бу баëнотида.

Мазкур баëнот эълон қилинган жорий ҳафтада Россиядаги Яқин Шарқ институти президенти Евгений Сатановский "Вести ФМ" радиосида чиқиш қилиб¸ Яқин Шарқда бошланган “Араб баҳори” Марказий Осиëда давом этишидан огоҳлантирди:

“Марказий Oсиë баҳори” максимум бир ëки икки йилдан кейин бошланади. Айниқса, Ўзбекистон учун бу катта муаммо бўлади. Чунки 2014 йилда АҚШ аскарлари Афғонистондан чиқиши билан Ўзбекистон исломий ҳаракати жангарилари шимолга қайтиб, Ўзбекистонга ҳужум қилади. Покистон ва саудияликлар қўлловидаги бу ишкал Марказий Осиë учун ëмон кўргилик бўлади"¸ деб таъкидлади россиялик таҳлилчи.

Виртуал маконда янграган бу икки иддаони Озодликнинг “Қурултой” эшиттиришида муҳокама қилдик.

Эшиттиришда қатнашган “Бирдамлик” ҳаракатининг Ўзбекистондаги вакили Малоҳат Эшонқулова Чориевнинг “маст уйқуда ëтган халққа инқилоб ғояларини уқтиришга бесамар уринаëтгани” ҳақида гапирди.

Ўзбекистон ичкарисидаги халқнинг қабристон жимлиги ичида сассиз-самарсиз ўтирганини айтган суҳбат иштирокчиси шоира Гулчеҳра Нуруллаева рангли инқилоб тугул¸ Тошкентда кўчадан кесиб ўтиш учун ҳам миршабдан изн олинаëтганини таъкидлади.

Суҳбатдош эшиттириш давомида “аъëнларнинг ўчоғига ўтин бўлаëтган” халқни дадилликка чорловчи шеърини ҳам ўқиб берди:

Аъëнларнинг ўчоғига ўтин халқим¸
Етим халқим, етим халқим.

Бахтсизлигинг ëқиб мени¸ дудлайди оҳ !
Хаëл сурсам¸ сен томонга судрайди оҳ!
Қалам тутсам¸ унутма деб судлайди оҳ!
Ярадор сўз энг шикаста хатим халқим.
Етим халқим¸ етим халқим.

Меҳнат деса тинмайсана¸ нақ ирғайсан¸
Лек боëнлар ҳузурида дол тургайсан
Оғзингдаги луқмангача олдиргайсан¸
Чидамлари¸ иродаси метин халқим.
Етим халқим¸ етим халқим.

Эгик бошни тик тутарга қайт¸ бўлақол¸
Хўп-хўпнимас¸ йўқ-йўқни ҳам айт¸ бўлақол !.....

XS
SM
MD
LG