Линклар

Дамашқ яқинида кимёвий қурол қўлланилгани юзасидан текширув олиб бораётган БМТ инспекторлари Сурияни тарк этди.

Аввалроқ БМТ Бош котиби Пан Ги Мун инспекторларнинг Сурия бўйича тўла-тўкис хулосалари икки ҳафтадан кейин эълон қилинишини айтган эди.

АҚШ президенти Барак Обама айни пайтда Сурияга қарши чекланган даражада ҳарбий чора қўллаш масаласи кўриб чиқилаётганини айтмоқда.

Жаноб Обамага кўра, Сурияда қуруқлик амалиёти ва у ерда давомли ҳарбий ҳозирлик кўриб чиқилаётгани йўқ.

- Америка аскарининг ботинкаси Сурия тупроқларига тегадиган даражада ҳарбий чора кўриб чиқилмаяпти, -деди Обама.

Кеча Оқ уй маъмурияти Дамашқ атрофида 21 август куни Сурия режимининг буйруғи асосида кимёвий қурол қўлланилгани ва буни оқибатида 1400дан зиёд одам ҳалок бўлганига оид маълумотларни очиқлаган эди.
XS
SM
MD
LG