Линклар

Шошилинч хабар
18 апрел 2024, Тошкент вақти: 08:36

Олмаота-Тошкент йўлида автобус ҳалокатидан 10 одам ҳалок бўлди


Қозоғистон жанубидаги Жамбул вилоятида автобус ҳалокатга учраши оқибатида камида ўн одам ҳалок бўлган.

Ҳалокат оқибатида жароҳатланган 34 одам касалхонага ётқизилган. Улардан етти нафарининг аҳоли оғир экани айтилмоқда.

Қозоғистон прокуратурасига кўра, ҳалокат бугун эрталаб Олма ота-Тошкент автомобил йўлининг 370инчи километрида рўй берган.

Ичида қирқдан зиёд йўловчини олиб кетаётган Setra автобуси юк машинаси билан тўқнашган.

Ҳалок бўлганлар орасида ўзбек фуқаролари йўқ. Воқеа тафсилотлари ўрганилмоқда.
XS
SM
MD
LG