Линклар

logo-print

Навалний Марказий Осиё ўлкалари билан виза тартиби тарафдори


Москва мэри лавозими учун курашаётган Алексей Навалний сайловда ғолиб чиқса Россия пойтахтидаги мухожирлар сонини 70 фоизга камайтириш нияти борлигини айтди.

Россиянинг “Дождь” телеканали мухбири билан суҳбатда жаноб Навалний, шунингдек Марказий Осиё ва Каваказ минтақаси мамлакатлари фуқароларига нисбатан виза режимини жорий этиш тарафдори эканини ҳам қайд этди.

Ҳозирда Россияда, жумладан Москвада меҳнат қилаётган хорижликларнинг кўпчилигини ўзбекистонликлар ташкил этиши айтилади.

Аввалроқ Россиянинг бир неча жойларида Марказий Осиё билан виза тартибини киритиш талаби билан намойишлар уюштирилган эди.
XS
SM
MD
LG