Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 17:31

Путин: Сурияга нисбатан айбловлар абсурд


Россия президенти Владимир Путин Сурия ўз фуқароларига қарши кимёвий қурол қўллагани ҳақидаги айбловларни “абсурд” деб атади.

Жаноб Путин бу ҳақда шанба куни Владивосток шаҳрида журналистлар олдида қилган чиқишида таъкидлади.

- Башар Асад режими бундай қурол қўллагани борасида Қўшма Штатлар далил-исботга эга бўлса, уларни БМТ Хавфсизлик Кенгашига тақдим этиши керак, - деди Путин.

Кеча Оқ уй маъмурияти Дамашқ атрофида 21 август куни Сурия режимининг буйруғи асосида кимёвий қурол қўлланилгани ва буни оқибатида 1400дан зиёд одам ҳалок бўлганига оид маълумотларни очиқлаган эди.

Шу маълумотларда кимёвий ҳужумдан ҳалок бўлганларнинг учдан бир қисми ёш болалар экани айтилган.
XS
SM
MD
LG