Линклар

logo-print

ИИВ: Қатортол савдо мажмуидаги ёнғин сабаблари ўрганилмоқда


Ўзбекистон Ички ишлар вазирлигига кўра, 30 август куни тунги соат 4ларда Тошкентнинг Чилонзор мавзесидаги Қатортол савдо мажмуида келиб чиққан ёнғин оқибатида у ердаги озиқ-овқат ҳамда кийим-кечак расталарининг 20 фоизи ёнган.

Ўт ўчирувчилар ўз вақтида келиб ёнғинни ўчиришди, талафот кўрганлар ва қурбонлар бўлмади, ёнғин сабаблари ўрганилмоқда, деб билдирди Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги.

Оддий халқ орасида "Оптовка" номи билан машҳур бўлган "Қатортол" мажмуаси ўтган асрнинг 90-йиллари бошида Гулнора Каримованинг собиқ эри, америкалик ўзбек Мансур Мақсудий оиласи томонидан ташкил этилган эди.

Мақсудийларга қарашли бўлган "Roz Trading" ширкати орқали хориждан келтирилган товарлар улгуржи равишда шу ерда сотувга қўйилган.

Гулнора Каримова Мансур Мақсудий билан ажрашгач, Мақсудийлар оиласи Ўзбекистондан “бадарға” қилиниб, уларга тегишли барча савдо шоҳобчалари, жумладан, мазкур мажмуа ҳам “тортиб” олинди.
XS
SM
MD
LG