Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 11:48

Жон Керри ўзбек халқини Мустақиллик куни билан табриклади


АҚШ Давлат котиби Жон Керри Ўзбекистон халқини Мустақиллик байрами билан қутлади.

“Президент Обама ва Қўшма Штатлар халқи номидан ўзбекистонликларни Мустақлликнинг 22 йилиги билан муборакбод этаман. Қўшма Штатлар Ўзбекистон халқи билан маориф, хавфсизлик ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш, савдо-сотиқ ҳамда иқтисодий алоқаларни фаоллаштириш каби ўзаро манфаатли соҳаларда ҳамкорлик қилаётганидан фахрланади”, - дейилади жаноб Керри табрикномасида.

Бугун Тошкентнинг Алишер Навоий боғида Мустақиллик байрами муносабати билан тантаналар бўлиб ўтди. Ўзбекистон раҳбари Ислом Каримов ўз нутқида сўнгги 22 йил ичида инсонларнинг яшаш даражаси сезиларли ошганини таъкидлади.

Каримов Ўзбекистонни 23 йилдан буён бошқариб келади. Халқаро ташкилотлар ҳисоботларида Ўзбекистонда Каримовнинг авторитар бошқаруви остида инсон ҳуқуқлари қўпол бузиб келинаётгани айтилади.
XS
SM
MD
LG