Линклар

logo-print

Олмаотада концерт тартибсизликка дўнди


Олмаотадаги концертдан кейин, 2013 йилнинг 31 августи.

Олмаотадаги концертдан кейин, 2013 йилнинг 31 августи.

31 август оқшомида Қозоғистоннинг Олмаота шаҳрида машҳур қўшиқчи Қайрат Нуртаснинг концерти тартибсизликка уланиб кетди.


Бу ҳақда Озодликнинг қозоқ хизмати хабар қилади.

Маълумотларга кўра, “Прайм Плаза” савдо-кўнгилочар мажмуасида бошланган концертда қўшиқчи бор-йўғи битта қўшиқ айтишга улгурган, холос. Кейин у ўз хавфсизлиги ўйлаб, саҳнани тарк этган.




РИА “Новости” агентлигининг хабар қилишича, тўполон бошланишига Қайрат Нуртас концертининг бекор қилиниши сабаб бўлган. Концерт давом этмаслигидан хабар топган айрим томошабинлар саҳнага ҳужум қилиб, аппаратурани синдиришга тушган.




Ур-тўполон “Прайм Плаза” ташқарисида ҳам давом этган. Жумладан, савдо-кўнгилочар мажмуаси яқинида участка нозирининг автомобили ёқиб юборилган. Интерфакс агентлиги бу ерда бинога туташ ёзги кафе ҳам ёнганини хабар қилади. Маҳаллий агентликлар эса тартибсизлик чоғида бир неча автомобил ёқиб юборилгани ҳақида ёздилар. Жабрланганлар ҳақида расмий маълумот ҳозирча йўқ.

Мазкур ҳодиса юзасидан Олмаота шаҳар ички ишлар департаменти Қозоғистон Жиноят кодексининг 257-моддаси (Безорилик) бўйича жиноят иши қўзғатганлар. Ҳодиса чоғида 107 киши қўлга олингани айтилмоқда. Полициячиларга кўра, шаҳарда жамоат тартиби ўрнатилган.

“Прайм Плаза” савдо мажмуасидагилар Озодликнинг қозоқ хизмати мухбирига воқеа юзасидан ҳозирча ҳеч қанақа изоҳ берилмаслигини билдирганлар.

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG