Линклар

АҚШ президенти Сурияда "чекланган" ҳарбий амалиёт ўтказишга қарор қилди


АҚШ Президенти Барак Обама Дамашқ яқинида кимёвий қуроллар қўллагани иддао қилинган Сурия Президенти Башар Ал-Ассад режимига қарши “чекланган” ҳарбий амалиётлар ўтказиши керак, деган қарорга келганини эълон қилди.

Шанба куни Вашингтонда сўзлаган Обама ҳарбий амалиётлар бошлаш учун Конгрессдан рухсат олиш ниятида эканини билдирди.

Ёзги таътилдан 9 сентябр куни қайтадиган Конгресс аъзоларининг бу масаласини муҳокама қилиб овозга қўйиши кутилмоқда.

31 август куни кечқурун Оқ Уй Сурияда яна кимёвий ҳужумлар уюштирилишининг “олдини олиш, тўхтатиш ва бундай ҳужумлар эҳтимолини камайтириш”ни назарда тутган қонун лойиҳасини Конгрессга йўллади ва уни тасдиқлашни сўради.

Барак Обама ўз чиқишида Қўшма Штатлар куч қўллаши учун уни БМТ Хавфсизлик кенгаши тасдиқлаши шарт эмаслигини қўшимча қилди.
XS
SM
MD
LG